date

Қорадарё ҳавзасида балиқ овлаганларга жиноий иш очилди

Фото: Наманган вилояти прокуратураси ахборот хизмати

Наманган вилоятида Қорадарё ҳавзасида балиқ овлаганларга жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Норин туман Қорадарё ҳавзасида экологик назорат тадбирлари олиб борилди.

Тадбир давомида асосий эътиборни ноқонуний ов, балиқ овлаш каби ҳолатларининг олдини олиш, қонун бузилишларини аниқлашга қаратилиб, дарё ҳавзасидан тегишли рухсатнома олмасдан жами 321 дона, шундан 6 донаси Қизил китобга киритилган Туркистон мўйлабдори балиқларини электр токи қурилмаси орқали ноқонуний овлаб, уларни нобуд қилингани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисм (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Вилоят прокуратураси томонидан экологик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қорадарё ҳавзасида балиқ овлаганларга жиноий иш очилди