17:55 / 19.10.2023
179

Ўзбекистон ва Эрон виза режимини бекор қилмоқчи

Ўзбекистон ва Эрон виза режимини бекор қилмоқчи

Эрон туризм вазири Иззатуллоҳ Зарғамий сешанба куни Теҳрон Ўзбекистон билан виза тартибини енгиллаштиришга тайёрлигини билдирди. У бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан Самарқандда бўлиб ўтаётган Халқаро туризм форуми доирасидаги учрашувида маълум қилган.

Зарғамий, шунингдек Эрон икки давлат ўртасида визани бекор қилиш бўйича келишув имзоланишини олқишлашига ишора ҳам қилган.

«Биз Эронда икки давлат ўртасидаги [сайёҳлик] визаларини бекор қилиш йўлларини излаяпмиз. Яқинда Бухорога ташриф буюрганимда икки халқ қанчалик яқин эканини ҳис қилдим. Биз ўзбекистонлик сайёҳларнинг Эронга келишини қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек, хорижга саёҳат қилишни режалаштираётган эронлик сайёҳлар ҳам Ўзбекистонга эътибор қаратишлари керак, деб ҳисоблаймиз», – дейди Зарғамий Самарқандда икки давлат томонидан туризм алоқаларини ривожлантириш бўйича дастлабки ишлар олиб борилганини таъкидлар экан.

Азиз Абдуҳакимов ҳам, ўз навбатида, учрашувдаги муҳокамалари келажакда яхши натижа беришига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон туризм вазири Иззатуллоҳ Зарғамий Самарқандда бўлиб ўтадиган Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида иштирок этиш учун 15 октябрь куни Ўзбекистонга келган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият