19:30 / 28.10.2023
156

Хитой элчиси: “Ўзбекистонликлар учун виза олишни соддалаштириш таклифи ўрганилмоқда”

Хитой элчиси: “Ўзбекистонликлар учун виза олишни соддалаштириш таклифи ўрганилмоқда”

27 октябр куни Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан брифинг ташкил қилинди. Тадбир доирасида Хитой элчиси Юй Сзюн ОАВ вакиллари саволларига жавобан Ўзбекистон–Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга виза олиш тартибини енгиллаштириш борасида ҳам таклифлар бор. Ҳозир Хитой тарафи бу масалани диққат билан ўрганмоқда.

Дастлаб биз яқин ойларда ташқи ишлар вазирликлари даражасида консултациялар ўтказамиз – “соат милларимизни тўғрилаб олишимиз” учун. Бизда бунга кучли хоҳиш бор, лекин ҳар доим мутахассислар орқали муҳокама қилиш ва келишиш керак. Дастлаб виза олиш тартиби енгиллаштирилади, кейинроқ бошқа масалалар… биз бу масалани кўриб чиқишга тайёрмиз”, — деди Хитой элчиси Юй Сзюн.

Хитой дипломати, шунингдек, Ўзбекистон хитойликлар учун 10 кунлик визасиз режим жорий этганидан миннатдорлигини, бу чин юртидан келаётган сайёҳлар оқимини ошираётганини билдирди.

Шу йил ноябр ойида Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув кучга киради. Унга кўра, қозоғистонликлар Хитой чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб, 30 кун давомида ушбу мамлакатда визасиз қолиши мумкин бўлади. Шундай қоида Хитой аҳолиси учун ҳам амал қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият