Тошкентдан Мюнхенга мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

Тошкентдан Мюнхенга мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
Фото: Дунё АА

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 29 октябр кунидан бошлаб ТошкентМюнхен–Тошкент йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Йўналиш бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта - жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Расмий очилиш маросими доирасида Ўзбекистон бош консули Олимжон Абдуллаев ва Мюнхен аэропорти вице-президенти Ульрих Теис ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Авиакомпания йўловчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича келишувга эришилди.

1993 йилдан буён Тошкентдан Франкфурт-Майн йўналиши бўйича ҳаво қатновлари душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар