Фарғона вилоятида ноқонуний майнинг фермаси давлатга 12 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

Фарғона вилоятида ноқонуний майнинг фермаси давлатга 12 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

Фарғона вилоятида давлат манфаатларига 12 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Қайд қилинишича, Қўқон шаҳрида жойлашган, ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган паррандачилик корхонаси биносида 31 та майнинг қурилма электр ҳисоблагичсиз тармоққа улангани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 12 млрд сўмдан ортиқ (2 млн 794 минг кВт⋅соат) зарар етказилгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар