19:00 / 01.11.2023
133

250 дан ортиқ ишчиларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

250 дан ортиқ ишчиларнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оҳангарон ва Янгийўл туманлараро судларининг ижро варақаларига асосан қарздор “Тошкент вилояти Тоза Ҳудуд” ДУКдан 371 нафар ундирувчи фуқароларга жами 1.189.127.852 сўм иш ҳақи ундириш ҳамда давлат фойдасига 77 та ижро ҳужжатига асосан жами 39.149.674 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, дарҳол давлат ижроси томонидан ижро иши юритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида, давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларни бартараф қилиш юзасидан қарздор Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли тартибда талабнома ва огоҳлантириш хатлари юборилган ва қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш учун ваколатли органларга сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра, ундирувга қаратиш мумкин бўлган бошқа мол-мулклари мавжудлиги аниқланган ҳамда барча мол-мулкларига “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан тақиқлар қўйилиб, ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари юборилган.

Давлат ижрочисининг расмий равишда огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд” ДУК томонидан талабнома ижроси ихтиёрий муддатда бажарилмагандан сўнг, Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 14.04.2023 йилда қарздорга тегишли бўлган 5 та махсус ахлат ташувчи автотранспорт воситалари рўйхатга олиниб, хатланган ва тўпланган ҳужжатлар “Master Estimation” MCHJ баҳоловчи ташкилотга юборилган ҳамда баҳоловчи ташкилотнинг хулосасига асосан жами 5 та махсус ахлат ташувчи автотранспорт воситалари 1.450.840.000 сўмга баҳоланган.

Бундан ташқари қарздор Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд” ДУК ижро ҳаракатлари давомида 14.09.2023 йилда қарздорга тегишли бўлган 4 та юк автотранспорт воситалари ва 3 та махсус техникалар рўйхатга олиниб, хатланган ва тўпланган ҳужжатлар “Master Estimation” MCHJ баҳоловчи ташкилотга юборилган ҳамда баҳоловчи ташкилотнинг хулосасига асосан жами 7 та транспорт воситалари 1.365.860.306 сўмга баҳоланган.

Қарздор Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли бўлган хатланиб 2.816.700.306 сўм баҳоланган жами 12 та автотранспорт воситалари ва махсус техникалар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилган бўлиб, 5 та махсус ахлат ташувчи автотранспорт воситалари  электрон-онлайн аукционда жами 791.731.600 сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағларидан 699.431.152,73 сўми 253 нафар ундирувчи фуқароларга иш ҳақи учун, 39.149.674,3 сўми 77 та ижро ҳужжатлари бўйича давлат божи учун йўналтирилиб, жами 330 та ижро ҳужжатларини ижроси амалда таъминланган.

Шунингдек, Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган қарздорга тегишли бўлган 1.365.860.306 сўмга баҳоланган жами 7 та транспорт воситалари сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан қолган 118 нафар ундирувчиларнинг иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши таъминланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият