Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди, бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Мулкий ҳуқуқни амалга ошириш турли манфаатларнинг ўзаро тўқнашуви билан уйғун ҳолда юз бериши сабабли, унинг оқибатлари низоли ҳолатлар юзага келиши эҳтимолини истисно этмайди.
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий туман-шаҳар бўлимлари томонидан суд қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни буздириш билан боғлиқ қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 215 та ноқонуний қурилмалар бартараф этилган бўлиб, шундан, қилинган бу каби ишлар Бюронинг Ҳазорасп туман бўлимида 40 тани ташкил этади.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақаcига асосан даъвогар Кадастр агентлигининг Ҳазорасп тумани бўлими фойдасига жавобгар Н.Отажонов томонидан Ҳазорасп тумани, Овшар қишлоқ хўжалик ер харитасининг 271-қисм контурида 144 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биносини жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг