date
views 85

Қўнғиротда тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилди

Қўнғиротда тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор Қўнғирот туманида жойлашган “GLOBAR TONAR” МЧЖдан “KORSAL INVEST” МЧЖ фойдасига жами 457 958 756 сўм ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қўнғирот туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 24-октябрь куни келиб тушиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “GLOBAR TONAR” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига 25.10.2023 йили электрон инкассо топшириқномаси қўйилган.

Қўйилган топшириқномаси орқали ундирилиш лозим бўлган қарздорлик тўлиғи билан ундирилган ва ундирилган пул маблағлари ундирувчи “KORSAL INVEST” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўнғиротда тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилди