14:48 / 08.11.2023
287

Эрдўған бошчилигидаги Туркиянинг катта делегацияси Ўзбекистонга йўл олди

Эрдўған бошчилигидаги Туркиянинг катта делегацияси Ўзбекистонга йўл олди

Фото: Picture Alliance

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга йўл олди.

«Анадолу» хабарига кўра, бортида Туркия давлати раҳбари бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:00 (Тошкент вақти билан 13:00)да Анқарадаги Эсенбоға аэропортидан ҳавога кўтарилди.

Президент Эрдўғанни аэропортда вице-президент Жевдет Йилмаз, президент маъмурияти маъмурий ишлар бўйича директори Метин Киратли ва Анқара губернатори Ваксип Шаҳинлар кузатиб қўйган.

Ташриф чоғида Туркия раҳбарига ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, савдо вазири Ўмер Болат, президент маъмурияти қошидаги алоқалар бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун, президент бош маслаҳатчиси, элчи Акиф Чағатай Қилич ва Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳамроҳлик қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият