2023 йилнинг январь-октябрь ойларида 23 352 нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 468 нафарга ёки 3 мартага ошган.
2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— дам олиш (туризм) – 20 557 нафар;
— қариндошларни йўқлаш – 1 513 нафар;
— хизмат юзасидан – 1 195 нафар;
— ўқиш мақсадида – 71 нафар;
— тижорат – 16 нафар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар