Қарздорлар орасида ўз хатти-ҳаракатларини хизматлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги ва уларнинг сифати лозим даражада эмаслиги билан оқламоқчи бўлганлар кўп топилади.
Коммунал хизматларни етказиб берувчиларга нисбатан эътирозларни улар юзага келиши билан ёзма шаклда билдириш орқали уларнинг ўша заҳоти бартараф этилишига ёхуд бошқа қонуний қарорлар қабул қилинишига эришиш лозим.
Бироқ, индамай туриб, хизматлар ҳақини тўлашдан ўзбошимчалик билан бош тортиш қарздорлик юзага келишига сабаб бўлади, уни эса барибир тўлашга тўғри келади.
Хусусан, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочилари томонидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатларига асосан, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарув сервис компаниялари фойдасига 173,1 млн сўмлик қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланиши таъминланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг