Тошкентда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси аниқланди

Тошкентда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг крипто-активлари қурилмасини ўрнатган шахс аниқланди.

Қайд қилинишича, шаҳарнинг Олмазор туманида яшовчи Ш.П. уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар