date
views 463

Ўзбекистонда қанча қорамол борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча қорамол борлиги маълум қилинди

2023 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган йирик шохли қорамоллар сони 13,9 млн бошга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 91,3 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7 фоизи – фермер хўжаликлари, 1,7 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келганлигини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қанча қорамол борлиги маълум қилинди