20:23 / 15.11.2023
186

Бола онаси бағрига қайтди

Бола онаси бағрига қайтди

Болалар ота-онаси билан бахтиёр. Афсуски, ҳаёт баъзан фарзандлар тақдирига шафқат қилмайди. Ота-она ажрашиб кетгач, оилада вояга етаётган болалар отасини танласа, она меҳридан, онасини деса, ота меҳридан мосуво бўлиб яшашга мажбур бўлади.

Суд ижро варақасига асосан жомбойлик Г.Ж.дан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 2021 йилда туғилган фарзандини олиб бериш белгиланганди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига келиб тушган ушбу ҳужжат асосида амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Болаларни мажбурий тартибда олиб бериш осон кечмайди, албатта. Бюро ходимлари ваколати доирасида хизмат вазифасини бажарди. Аммо фарзандлари йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан бирдай баҳраманд бўлиб вояга етишга ҳақли эканини унутмаслик керак. Буни арзимас сабаблар билан ажрашиб кетаётган шахслар ўйлаб кўришса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳасан БОЗОРБОEВ,

Мажбурий ижро бюросининг
Жомбой туман бўлими 
давлат ижрочиси


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият