Ҳар бир халқ, миллат учун ўз Ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланади. Шу боис уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топади. Ана шундай рамзлардан бири бу давлат байроғидир.
Республикамиз фуқаролари учун ватанимизнинг муқаддас рамзи – Давлат байроғи азиз. У маънавиятнинг энг муҳим тимсолидир.
Шу боис, байроғимизга назар солганимизда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз. Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасида «Байроғим фахримиз, ғуруримиз» мавзусида маънавий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди.
Тадбир бошида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради, сўнг мавзу юзасидан Фарғона давлат университети вакили Хусанбой Сафаев маъруза қилди.
Шунингдек тадбирни иккинчи қисмида Бюро ходимларининг фарзандлари орасида Давлатимиз байроғига нисбатан ҳурмат, эътибор, шунингдек ёш авлодлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Байроғим фаҳримиз, ғуруримиз» мавзусида икки йўналишда тасвирий санъат ва шеърият бўйича танлов ўтказилди.
Ғолиблар Бюро раҳбарияти томонидан совғалар билан тақдирландилар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг