date
views 343

Хоразмда аёл уч нафар ёш болани ёқиб юбориш билан таҳдид қилди (видео)

Хоразмда аёл уч нафар ёш болани ёқиб юбориш билан таҳдид қилди (видео)

Хоразмда аёл уч нафар ёш болага нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, ёқиб юбориш билан таҳдид қилди. Ҳолат акс этган видео ижтмоий тармоқларда тарқалди.

Ёғ билан соляркани олиб кел. Ҳаммангни ёқаман, керагинг йўқ. Кейин ўзимниям ёқаман. Жонимга тегдиларинг”,— деган видеода аёл.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати бунга муносабат билдирди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўлиқ аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди.

Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади”, — дейилади муносабатда.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда аёл уч нафар ёш болани ёқиб юбориш билан таҳдид қилди (видео)