22:01 / 22.11.2023
192

Ҳазораспда 5 та ноқонуний қурилма буздирилди

Ҳазораспда 5 та ноқонуний қурилма буздирилди

Айрим ҳолларда, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлигини инкор этиб бўлмайди.

Ҳозирда, Бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан ҳам суд қарорларига асосан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг даъвогар Кадастр агентлигининг Ҳазорасп тумани бўлими фойдасига Ҳазорасп тумани Саноат қишлоқ хўжалик ер харитасининг 65-қисм контурида жавобгар М.Махмудов томонидан тегишли ташкилотларнинг рухсатини олмай туриб, ўзбошимчалик билан 210 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биноси, жавобгар С.Эшчанов томонидан тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз 159,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона, жавобгар К.Махмудов томонидан ўзбошимчалик билан 130,0 кв.метр ер майдонида қурилган гараж ва молхона қурилмалари, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг жавобгар К.Бекчанов томонидан ноқонуний равишда, тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 88,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона ва ҳожатхона, жавобгар Э.Атамуратов томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 135,0 кв.метр ер майдонида қурилган молхона биноларини жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият