11:46 / 23.11.2023
192

Сергелида Миллий гвардия ходими билан жанжаллашган эркак қўлга олинди

Кадр: Telegram

Воқеа ноябрь ўрталарида “Сергели деҳқон бозори”да Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасида юз берганди. Фуқаро ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, жанжал кўтарган ва ҳодиса жойидан кетиб қолган. Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилинишича, ушбу шахс топилиб, унга чора кўрилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ҳолатни 42 ёшли С.Ж. содир этгани аниқланган. Маълумотларга кўра, у Шайхонтоҳур туманида доимий яшайди, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси билан судланган. Оилали, муайян бир меҳнат фаолияти билан шуғулланмайди.

Фуқаро С.Ж. 2023 йилнинг 12 ноябрь куни Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган овқатланиш шохобчаси олдида бўла туриб, қўлидаги чиқиндиларни шу ерга ўрнатилган махсус чиқинди қутисига ташламай, пиёдалар йўлагига қасддан ташлаган.

Мазкур ҳолатни кўрган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида фуқарога белгиланмаган жойга ташланган чиқиндиларни махсус чиқинди қутисига ташлаш талабини қўйганида, С.Ж. талабларни бажаришдан бош тортиб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбий хизматчига фаол қаршилик кўрсатган.

Фуқаро ходимни омма олдида обрўсизлантиргани ва ҳақорат қилгани учун унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Сергели туман прокуратурасига юборилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият