date
views 211

Қарздорга тегишли иссиқхона сотилиши мумкин

Қарздорга тегишли иссиқхона сотилиши мумкин

 Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Файзбек Фахриддин омади” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига жами 110.030.790 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

 Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжатлари мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

 Қарзларни бериш учун корхона раҳбари томонидан чоралар кўрилмагандан сўнг, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли иссиқхона белгиланган тартибда хатланган.

 Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, мазкур иссиқхона баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида корхона раҳбарлари расман огоҳлантирилган.

 Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорга тегишли иссиқхона сотилиши мумкин