date
views 153

Янгийўлда таниқли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Янгийўлда таниқли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, инсон ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган кир ювиш кукунларини “Миф”, “Ариел”, “Тиде”, “Персил” ва “Ушастий нян” номли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда қопларга қадоқлаб ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда таниқли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди