date
views 153

Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш учун ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш учун ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистондаги 65 дан ортиқ оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ушбу касалликни аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилди.

2023 йилнинг ҳозирги даврига қадар 696 147 нафар аҳоли гепатит B турига ва 696 045 нафар аҳоли гепатит C турига скрининг текширувидан ўтказилди. Улардан 22 307 нафарида гепатит B ва 22 157 нафарида гепатит C турлари аниқланди.

Гепатит C га қарши дори воситалари хариди учун давлат бюджетидан 47 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Миср билан ўтказилган музокаралар натижасида 800 минг қадоқ дори воситаларини беғараз ёрдам сифатида юбориш учун келишувга эришилди. Ҳозирги кунда дори воситалари гепатит C тури аниқланган беморларга бепул тарқатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш учун ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди