18:40 / 11.12.2023
111

Президент: Қатағонга оид архив ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

Президент: Қатағонга оид архив ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади
Фото: Олий суд

11 декабр куни Тошкентда жадидчилик ҳаракатига бағишланган халқаро конференция бошланди. Тадбирнинг очилишида президент Шавкат Мирзиёевнинг спичрайтери Хайриддин Султонов давлат раҳбарининг конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий суди томонидан 1030 дан зиёд мустабид тузум қатағонига учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди.

Айни вақтда, юртимизда ҳар йили август ойини “Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи” сифатида ўтказиш, фидойи ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, уларнинг ворислари ҳамда яқин кишиларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Маҳалла идораларида “Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари” ва “Маҳалла хотира китоблари”ни ташкил этиш, ҳар йили камида 100 нафар қатағон қурбони ҳамда жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини акс эттирадиган тўплам тайёрлаш режалаштирилган”, – дея таъкидлаган президент.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, қатағон мавзусида архив ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирилади.

Шунингдек, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мақсадли грантлар эълон қилиш, янги бадиий ва публицистик асарлар яратиш, хорижий илм-фан марказлари, фондлар ва музейлар, кутубхоналар билан ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият