21:03 / 13.12.2023
730

Москвага «Ваня» циклони ёпирилмоқда. Унинг Ўзбекистонга таъсири борми?

Москвага «Ваня» циклони ёпирилмоқда. Унинг Ўзбекистонга таъсири борми?

«Ваня» циклони таъсирида 15 декабр куни Москвада ёғадиган қор сўнгги 63 йилда энг қалини бўлиши мумкин. Бу ҳаво ҳароратининг Ўзбекистонга таъсири бор-йўқлиги бўйича Kun.uz Ўзгидромет хизмати агентлигидан изоҳ олди.

14-15 декабр кунлари Россиянинг аксар ҳудудларида кучли қор ёғиши, бўрон бўлиши, йўллар музлаши кутилмоқда, деб хабар беряпти Ўзгидромет ходимлари россиялик ҳамкасбларига таяниб. Шу кунлари шамол 15-18 м/с гача кучаяди.

Россия Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Менделевич Вилфанднинг сўзларига кўра, пойтахт Москвада чоршанба, пайшанба ва жума кунлари қор ёғади. Ноқулай об-ҳаво жума куни кучаяди. Шу кунларда Москвада 15-20 мм ёғингарчилик бўлади, бу эса қор ҳажмининг рекорд даражада ошишига олиб келиши, айрим жойларда қор баландлиги 40-50 сантиметргача етиши ҳам мумкин.

Бу декабр ойи учун сўнгги 100 йилликдаги энг юқори қор қоплами бўлиши мумкин. Чунки қор қалинлиги 1919 йил 16 декабрда 32-33 сантиметр, 1941 йил 17 декабрда 36 сантиметрга етган эди. “Бу қор ёғишидан сўнг, декабр ойининг шу кунларидаги рекордлар, албатта, янгиланади. Бироқ бу асрнинг қор ёғиши бўлади дегани эмас. Чунки Москвада қишнинг бошқа ойларида бундан ҳам кўп қорлар ёғган”, – деган Роман Менделевич.

Ўзгидромет мутахассислари Россиядаги циклон келгусида шимоли-шарққа силжиши ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудига таъсир қилмаслигини маълум қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият