07:00 / 14.12.2023
313

Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум қилинди

Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янги йил байрами муносабати билан пойтахтда ўрнатиладиган байрам арчалари ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, асосий арча Hyatt Regency Ташкент меҳмонхонаси олд майдонида ташкил қилиниб, 28 декабрь — 8 январь кунлари, соат 11:00 дан 23:00  гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Шунингдек, байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

  • Food city мажмуаси — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • “Фурқат” боғи — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • Марказий боғ 27 декабрь 8 январгача соат 11:00-22:00;
  • “Янги Ўзбекистон” боғи 27 декабрдан — 8 январагача соат 13:00-19:00;
  • “Локомотив” боғи — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • Марказий хиёбон — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • Талабалар шаҳарчаси — 28 декабрь 5 январь, соат 13:00-19:00;
  • “Анҳор Локомотив” боғи — 27 декабрь 8 январь, соат 11:00-22:00;
  • Tashkent City боғи — 27 декабрдан 8 январгача соат 11:00-22:00;
  • Сеул Эко-боғи — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00 — 19:00;
  • “Ғофур Ғулом” номидаги боғ — 27 декабрдан 8 январгача соат 11:00-22:00;
  • Humo Arena муз саройи олд майдони — 27 декабрдан 8 январгача, соат 11:00-22:00;
  • Magic city боғи — 27 декабрдан 8 январгача соат 11:00-22:00;
  • Next савдо мажмуаси — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • “Авиасозлар” маданият саройининг олд томони — 28 декабрдан 5 январгача соат 13:00-19:00;
  • “Ашхобод” боғи — 27 декабрдан 8 январгача соат 11:00-20:00;
  • Index савдо мажмуаси — 28 декабрь 5 январгача соат 13:00-19:00.

Энг баланд саналган Ўзбекистон бош арчаси 2022 йилда ҳам Hyatt Regency Ташкент меҳмонхонаси олд майдонида ўрнатилганди. 2021 йилда “Янги Ўзбекистон” боғида ўрнатилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият