15:30 / 18.12.2023
527

Манба: Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди

Манба: Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. Kun.uz манбасига кўра, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.

Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).

Азиз Воитов муқаддам «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган, 2022 йил августида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган, 2023 йил ёзида Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетиши ортидан 2023 йил октябр ойида вазирлик раҳбарлигидан олинганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият