date
views 332

Ўзбекистонликлар Саудия Aрабистонига ишга юборилади

Ўзбекистонликлар Саудия Aрабистонига ишга юборилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш мақсадида Саудия Арабистонида бўлди.

Миграция агентлиги хабарига кўра, делегация аъзолари Ар-Риёд шаҳрида кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказди.

Натижада, ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, фуқаролар Саудия Арабистонига ишга кетишидан олдин ушбу давлат стандартлари асосида ўқитилиши алоҳида таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Саудия Aрабистонига ишга юборилади