11:34 / 20.12.2023
380

Келесда 4 яшар қизга нисбатан боғчада жинсий тегажоғлик содир этилгани айтилмоқда

Келесда 4 яшар қизга нисбатан боғчада жинсий тегажоғлик содир этилгани айтилмоқда

Фото: Getty Images/Francis DEMANGE/Gamma-Rapho

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти Келес шаҳрида яшовчи фуқаро томонидан унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлик содир этилганлиги ҳақида мурожаат қилинган.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганиш натижасида Келес шаҳридаги хусусий боғчада бўлган вақтида болага нисбатан жинсий тегажоғлик қилингани юзасидан 2023 йил 15 декабрда Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, аниқланишича, Тошкент тумани, Келес йўли кўчасида фуқаро ўзи яшаб келаётган уйида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб, тегишли равишда рухсатнома олмасдан, ҳеч қандай лицензиясиз болалар боғчаси ташкил этган.

Тошкент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ушбу хонадон ўрганилганда, бу ерда санитария қоидалари жиддий равишда бузилгани ва боғчада ишлаган 2 киши тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

Жиноят иши тергови давомида фуқаронинг лицензия олмасдан мактабгача таълим муассасаси очиб фаолият кўрсатганлиги ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилаётгани айтилган.

“Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ҳамда болалар омбудсманининг бола манфаатлари юзасидан кузатуви остида”, деб маълум қилди болалар омбудсмани.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият