
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Туризм қўмитаси раисининг Хитойга ташрифи давомида Ҳунан провинцияси губернатори ўринбосари Син Гаовен билан туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Келишувларга биноан, тоғ чўққилари ва канонларда дор йўллари ва ойнали осма кўприклар қурилиши бўйича Хитойда биринчи ўринда турадиган Ҳунан провинцияси мутахассислари иштирокида Ўзбекистонда экстремал туризм объектлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, машҳур Чжанъе Данся миллий геопарки ҳамда Тянмен тоғи кузатув майдонларида Ўзбекистон туризми тарғиб қилинади.
Маълумот учун, туристик мавсумда (асосан июн-август ойлари) мазкур объектларга кунига 40-50 мингга яқин сайёҳ ташриф буюради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар