10:38 / 27.12.2023
579

“Толибон” делегацияси Ўзбекистонда. Ташрифдан қандай мақсад кўзланган?

“Толибон” делегацияси Ўзбекистонда. Ташрифдан қандай мақсад кўзланган?

Фото: “Афғонистон овози” ахборот агентлиги

“Толибон” ҳукумати транспорт вазири Ҳамидулла Охундзода бошчилигидаги делегация 26 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрганини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистон овози ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, делегация Ўзбекистон транспорт вазири билан икки давлат ўртасидаги транспорт алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. “Толибон” транспорт вазири ушбу сафар давомида Ўзбекистон Авиация департаменти мутасаддилари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Яқинда Ўзбекистон транспорт вазири ҳам турли расмийлардан иборат делегация таркибида Кобулга келган эди. Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда “Толибон” ҳукумати ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кенгайиб, ҳар икки томон делегациялари Кобул ва Тошкентга сафар қилиб, турли соҳаларда ҳамкорлик меморандумлари имзолади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият