«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилган. Forbes молиявий-иқтисодий журнали ўз ўқувчиларига Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида қайд этиб, республикага саёҳат қилишга тавсия этмоқда.
Мақолада дунёдаги етакчи Lonely Planet сайёҳлик нашри вице-президенти Том Холлнинг қуйидаги сўзлари иқтибос ўрнида келтирилган: «Ўзбекистонда Ипак йўлининг энг яхши сақланиб қолган тарихий обидаларини, шунингдек, ажойиб тоғлар ва истиқболли пойтахти - Тошкентни кўришингиз мумкин».
Шунингдек, мақолада мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай ва арзон поезд хизматлари йўлга қўйилгани маълум қилинган. «АҚШдан Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар учун Ню-Йорк шаҳридан ҳафтасига бир нечта тўғридан тўғри авиарейслар йўлга қўйилган. Шунингдек, Сеул ва Истанбул орқали ҳам бориш ҳам сайёҳлар учун қулайликлар яратади», - дейилади нашрда.
Forbes Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та ҳудудлар рўйхатига киритган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг