Самарқандда икки нафар солиқ инспекцияси ходими пора олганликда айбланиб, судланди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Суд ҳужжатларига кўра, Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога корхонасининг солиқ базасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва ижтимоий солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган.
Солиқчи ушбу “хизмати” эвазига 1000 доллар талаб қилган. Шундан сўнг у тадбиркорнинг 300 миллионга яқин солиқ ва пеня қарздорлигини камайтиришда Булунғур тумани солиқ инспекциясида камерал солиқ текширувлари шўбаси бошлиғи лавозимида ишловчи танишини шерик қилган.
Солиқчи Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида тадбиркордан 500 доллар олаётганда ашёвий далиллар билан ушланади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида солиқ ходимларига ҳукм ўқилган. Уларнинг иккаласи ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди