Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати
Қамчиқ довонида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Chasman русумли юк автомобили ҳайдовчиси 36 ёшли Н. тезликни оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Н. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди