11:35 / 11.01.2024
205

Фарғона шаҳрида аёлга ташланган икки шахсга жазо тайинланди

Фарғона шаҳрида аёлга ташланган икки шахсга жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида аёл ва икки эркак ўртасида юз берган жанжал иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир нечта эркак ва аёл ўртасида жанжал акс этган видео тарқалган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни «102» қисқа рақамига фуқаро З.С. (аёл) мурожаат қилган. Аёл мурожаатида Фарғона шаҳар марказида 3 нафар шахс уни ҳақорат қилиб, жанжаллашгани ҳақида хабар берган. Аёлга ташланган шахслар киракашлик билан шуғулланувчи фуқаролар экани маълум бўлган. Жабрланувчининг автомобилларни тасвирга олаётгани уларнинг ғазабини қўзғатган.

Мазкур мурожаат Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган ва тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган.

Суд чиқарган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солинган.

Ҳуқуқбузарлик содир қилган ҳайдовчилар ишидан пушаймонлигини билдириб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ваъда берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият