date
views 66

Индонезия Ўзбекистон билан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

Индонезия Ўзбекистон билан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Индонезия элчиси Сунарио Картадината билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон – Индонезия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Туризм соҳасида, хусусан, зиёрат туризми йўналишида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Индонезия Ўзбекистон билан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади