15:03 / 16.01.2024
295

5 та ҳудуддаги 123 нафар ҳоким ёрдамчилари тўлиқ янгиланади

5 та ҳудуддаги 123 нафар ҳоким ёрдамчилари тўлиқ янгиланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Маълумот берилишича, бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур”, - деди давлат раҳбари.

Ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олгани танқид қилинди.

Шунингдек, республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Паст Дарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият