11:22 / 17.01.2024
242

Жиззахда ФВБ машинаси иккита машинанинг пачақланишига сабаб бўлди

Жиззахда ФВБ машинаси иккита машинанинг пачақланишига сабаб бўлди

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилоятида бешта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда уларнинг бири ёниб кетган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 январ куни соат 6:50 ларда содир бўлган.

М-39 халқаро йўлида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаркатланаётган Нексия машинаси Шароф Рашидов тумани ҳудудида музлама туфайли йўлнинг ҳаракатланиш қисмида тўхтаб қолган.

Шу пайтда у билан битта йўналишда келаётган юк машинаси Нексиянинг орқа қисмидан урган. Оқибатда машинада ёнғин келиб чиққан.

Ёнғинни бартараф этиш учун ФВБ ўт ўчириш бўлинмаси етиб келган. Бўлинма вақтни тежаш мақсадида қайрилиш жойидан бурилиб келмаган ва қарама-қарши томонида йўлнинг ҳаракатланиш қисмида тўхтаб ёнаётган машинадаги оловни ўчиришга уринган.

Шу пайтда ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Нексия ва Нексия-3 ўт ўчириш машинасига келиб урилган.

Ҳодисада ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият