12:30 / 26.01.2024
245

Фарғона вилоятида “хўроз жанги” учун арена ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фарғона вилоятида “хўроз жанги” учун арена ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилоятида ўртага катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қува тумани “Қалинпўстин” МФЙда яшовчи 62 ёшли А.Т. жиноий шериги “Қайрағоч” МФЙда яшовчи 50 ёшли Н.М. билан бир гуруҳ бўлиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил қилган. Улар ушбу жиноий фаолиятга яна уч нафар шахсни шерик қилиб, Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙда 400 нафар иштирокчини жалб қилган ҳолда “Хўроз уриштириш” учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланган.

Бундан ташқари, тадбир давомида кассадан 84 миллион 356 минг сўм, 3 750 доллар, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият