“Ўзгидормет” 29—31 январь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда қор ёғади, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 3-8 даража совуқ, 31 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 29 январда 0-5 даража совуқ, 30-31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, 29 январда 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 30 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 31 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, 29 январда 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 31 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 январда 2-7 даража илиқ, 30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 29 январда 5-10 даража илиқ, 30-31 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 29 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 31 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?