Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида дунёдаги энг катта сўзана тикилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воҳада ўтказиладиган “Бойсун баҳори” очиқ фолклор фестивали учун бойсунлик ҳунармандлар томонидан узунлиги 31 метр, эни 5,2 метрни ташкил этадиган миллий сўзана тикилмоқда.
Нақшинкор миллий сўзанани нозик дид, юксак маҳорат билан тикиш учун “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳибаси Малика Подшоева бошчилигида 100 нафар моҳир каштадўз жалб этилган. Ҳозирда алвон матога сурхонча сержило нақшлар чизмасини тушириш ҳамда табиий усулларда бўялган калава ипларни танлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бойсунлик ҳунармандлар томонидан тикилган, узунлиги 25 метр, эни эса 6 метрни, оғирлиги 60 килограммни ташкил этган, ҳозирги кунда дунёдаги энг катта сўзана 2019 йилнинг апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган бахшичилик санъати фестивалида илк бор намойиш этилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади