
Фото: ИИБ
Ижтимоий тармоқларда йигит билан тортишаётган қизни мушт уриб йиқитгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Instagram’да фаолият олиб борувчи блогер зўравонликни тарғиб қилувчи видео олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган. Видеода йигит бола қизга мушт тушириб, уни йиқитгани акс этган.
“Саҳифамга видео жойлаган эдим. Бу тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеомиз жавобгарликка тортилишга асос бўлар экан. Қилган айбимдан пушаймонман, узр сўрайман. Қолганлардан бундай мазмунда видео олмасликларини, ижтимоий тармоққа жойламасликни сўраб қолардим”, — дея узр сўраган йигит.
Аёл кишини уриш саҳнасини уюштириб, ижтимоий тармоққа тарқатган шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1891-моддасига (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) асосан жавобгарликка тортилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар