
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган 45 ёшли аёл ушланган.
Қўқон шаҳар “Артизанбўйи” МФЙда яшовчи М.Ш. 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини 9,5 млн сўм эвазига сотган вақтда қўлга олинган.
Шунингдек, у яшаш хонадонида 10 дона “Тропикамид” ва 61 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини сақлаб юргани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар