Қашқадарё вилоятининг тоғли қишлоғида қарийб 1 метр қалинликда қор ёғди

Қашқадарё вилоятининг тоғли қишлоғида қарийб 1 метр қалинликда қор ёғди
Фото: Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда қалин қор ёғган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган Кўл қишлоғида 5 кундан буён қор ёғмоқда ва унинг қалинлиги қарийб бир метрга етган.

Қайд этилишича, туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи захираси шакллантирилиб, қишлоқ аҳолиси туман марказидан узилиб қолмаслиги учун йўллар махсус техникалар ёрдамида мунтазам қордан тозаланмоқда.
Қашқадарё вилоятининг тоғли қишлоғида қарийб 1 метр қалинликда қор ёғди
Бу вазият аҳолининг турмуш тарзига салбий таъсир этаётгани йўқ. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилиб, етарли миқдорда арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Ижтимоий соҳа объектлари ҳам барқарор ишламоқда”, дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар