Тошкентдаги Ботаника боғида 3 февраль — Халқаро қушларни озиқлантириш кунига бағишлаб “Қишда қушларга кўмак” акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирда 200 га яқин ёш экофаоллар, волонтёрлар қатнашган. Акция давомида иштирокчилар боғдаги дарахтларга қуш инларини ўрнатиб, унга озуқалар қўйган. Шунингдек, боғнинг турли ҳудудларига ҳам озуқалар тарқатилган.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
Экология вазирлиги Волонтёрлар ва экофаоллар билан ишлаш бўлими бошлиғи Заррина Абдуллаеванинг айтишича, бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилган ва унда жами 1500 га яқин ёш экофаоллар иштирок этган.
Эковазирлик хабарида қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 487 турдаги қушлар мавжуд. Булардан 52 турдаги қушлар Қизил китобга киритилган, яъни ноёб қушлар ҳисобланади. Ўзбекистонда учровчи қушларнинг 320 тури миграцияда иштирок этади.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
Маълумот учун, Халқаро қушларни озиқлантириш кунининг тарихи 1890 —1891 йилларга бориб тақалади. Ўша йиллари Европада қиш жуда совуқ келади, Сена ва Темза дарёлари музлайди. Англия нашрларида эса одамлардан қушларни боқиб олиш, парваришлаш сўралган эълонлар чоп этилади. Бора-бора Англияда ҳар йили қиш фаслида қушларни озиқлантириш одат тусига киради. Кўп ўтмай қушларни боқиш бутун дунёда анъанага айланади. 1984 йилда Халқаро қушларни озиқлантириш ойлиги бўлиб ўтади ва 1994 йилда 3 февраль Халқаро қушларни озиқлантириш куни деб эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди