Пойтахтдаги маҳалла кўчаларида тўсиқлардан тозаланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, ҳозиргача 100 дан ортиқ шундай тўсиқлар олиб ташланган.
2022 йилда ҳукумат қарори билан тасдиқланган янги шаклдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 4-бандига кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмаслиги керак.
Қоида билан йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш, «сунъий нотекислик» қурилмаларини ўрнатиш тақиқланиши белгиланган.
Маълумот учун, 2019 йилда «Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти» унитар корхонаси томонидан «сунъий нотекислик»ларнинг умумий техник талабларига оид давлат стандарти ишлаб чиқилган.
Ҳужжатда сунъий нотекисликларнинг турлари ва уларнинг техник талаблари кўрсатилган, шунингдек овоз чиқарувчи бўйлама йўлак таърифи, назорат усуллари, шу билан бирга сунъий нотекисликлари бўлган йўл ҳудудларини йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситалари билан жиҳозлаш ва уларни қўллаш қоидалари тақдим қилинган.
Сунъий нотекисликларни қуйидаги жойларда ўрнатиш мумкин:
– болалар ва ёшлар таълим-тарбия муассасалари ёнида тартибга солинмаган ер усти пиёдалар йўлакчаларидан 10-15 метр олдинроқ;
– авариявийлик сабаблари таҳлилига кўра йўлларнинг маълум қисмларида, айниқса болалар ва ёшлар таълим-тарбия муассасалари олдидаги хавфли ҳудудлар бошида, болалар майдончаси, жамоат дам олиш жойларида, стадионлар, вокзаллар, дўкон ва пиёдалар жамланадиган бошқа объектлар олдида;
– 3.24 «Юқори тезлик чекланган», 5.38 «Турар жой даҳаси» йўл белгилари томонидан ўрнатилган 40 км/сгача тезлик чеклови жорий қилинган йўлларнинг хавфли жойлари олдида;
– кесиб ўтиладиган йўл бўйича яқинлашаётган, транспорт воситалар кўринувчанлиги таъминланмаган тартибга солинмаган чорраҳалар олдида, 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгисидан 30 метрдан 50 метргача масофада;
– 1.21 «Болалар» белгисининг амал қилиш ҳудуди бўйлаб ҳар 50 метр масофада.
Сунъий нотекисликлар ўрнатиш мумкин бўлмаган йўл ҳудудлари:
– халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар, йўлаклар сони 4 ва ундан ортиқ бўлган республика аҳамиятига эга бўлган йўллар (аҳоли сони 1000 кишидан ортиқ бўлган қишлоқ ва шаҳарлар бўйлаб ўтган йўллардан ташқари);
– жамоат транспорти тўхташ майдончалари ёки уларга қўшни ҳаракат йўлакларида;
– кўприклар, кўприк йўллар, осма кўприклар, туннеллар ва кўприк ости йўлларида;
– шаҳарлардаги тезликда ҳаракатланиш магистрал йўлларида ва умумшаҳар аҳамиятига эга тўхтовсиз ҳаракат магистрал кўчаларида; шифохоналарга, тез тиббий ёрдам бекатларига, ёнғин хавфсизлиги бекатларига, автобус ва троллейбус хиёбонларига, гараж ва тураргоҳ майдончаларига кириш йўлларида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди