18:13 / 07.02.2024
152

Самарқандда тўртинчи бор халқаро туризм форуми ўтказилади

Самарқандда тўртинчи бор халқаро туризм форуми ўтказилади
Самарқанд шаҳрида 9—10 февраль кунлари STF’24 — Samarkand Tourism Forum туризм хизматларини ривожлантириш, янги ечимлар излаб топишга йўналтирилган йирик тадбир ўтказилади.

Samarkand Tourism Forum 2024 — туризм хизматларини ривожлантириш, янги ечимлар излаб топишга йўналтирилган йирик тадбир бўлиб, Туризмни риворжлантириш агентлиги кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

Марказий Осиё давлатларининг туризм хизмати кўрсатувчилари ва тревел таассуротлар яратувчилари учун бу йил воқеаси бўлиши кутилмоқда.

Марказий Осиё минтақаси туризм сектори иштирокчилари учун мустақил ишбилармонлик тадбири ва саёҳат тажрибасини яратувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.

Тўртинчи бор ташкиллаштирилаётган форумнинг асосий мақсади тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун юқори сифатли платформани таъминлаш ва саноат иштирокчиларининг умумий платформаларда учрашишига ёрдам беришдир.

STF атрофида ҳамжамият шаклланди, унинг аъзолари “горизонтал” ёндашувга эга. Кўпчилик маърузачилар STF’га ўз маблағлари эвазига келиб, ўз билим ва кўникмаларини баҳам кўради, бу билан улар ўз жамияти ва бутун соҳа ривожига ҳисса қўшишларини тушунадилар. Тингловчилар буни қадрлашади ва чипталарни сотиб олишади, шунда ташкилотчилар барчани тармоқ учун қулай инфратузилма билан таъминлаши мумкин.

STF илк марта 2020 йил январь ойида бўлиб ўтган ва мамлакатнинг “маданий элчилари” бўлган гидларга бағишланган эди. Илк форумдан кўзланган мақсад иштирокчиларга минтақадаги энг талабчан касблардан бирига кириш нуқталарини кўрсатиш ва буни деярли ҳар қандай ёшда амалга ошириш мумкинлигини исботлаш эди.

Дастур таълим ва гидларнинг касбий саводхонлигини оширишга қаратилган эди. Бундан ташқари, TITF 2022 Самарқанд туризм форуми доирасида ўз стендида Марказий Осиё мамлакатларининг 8 та туристик ассосиацияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш тартиби ташаббускор бўлди ва амалга оширилди, унинг мазмуни навбатдаги форум кун тартибини ташкил этди.

2023 йил 10—11 февраль кунлари Самарқанд чет тиллар институти ҳудудида бўлиб ўтган иккинчи STF Travel Bazaar рамзий номини олди: дастур гидлар, туроператорлар, ресторанчилар, меҳмонхоначилардан тортиб, туризмгача бўлган барча бозор иштирокчиларини қамраб олди.

STF-2023 да 13 та давлат: Австралия, Германия, Гуржистон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Швейцариядан 183 нафар иштирокчи ва 40 нафар маърузачини бирлаштирди.

Унда туроператорлар, меҳмонхоналар вакиллари, услубиётчилар, таълим ва маданият муассасалари — университетлар, музейлар, курслар; саёҳат саноати учун хизмат кўрсатувчи провайдерлар, авиакомпаниялар, давлат органлари вакиллари, халқаро лойиҳалар ва ташкилотлар, касбий (саноат) ассосиациялар ва нодавлат халқаро ташкилотлар, травелтеч стартаплари ва бошқа тармоқлар компаниялари иштирок этишди.

Бу йилги тадбирда иштирокчи давлатлар ва ташкилотлар сони янада ортиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият