Айрим ҳолларда, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлигини инкор этиб бўлмайди.
Ҳозирда, Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам суд қарорларига асосан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар Ю.А.га тегишли Пахтаобод тумани Ёлғизбоғ МФЙ ўрамида 326,2 кв.м ер майдонида жойлашган савдо дўкони ҳудудида жавобгар М.Ю томонидан ўзбошимчалик билан жами 370 кв.м ер майдонига қурилган ноқонуний бино-иншоотлар, яъни бостирма, ёрдамчи бино, обжувоз ва обжувоз тўпонхонаси мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
Бюронинг Пахтаобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган суднинг ушбу ижро ҳужжати ижроси таъминланиб, ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди