10:59 / 24.02.2024
314

Жиззахда ҳибсхона бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди

Жиззахда ҳибсхона бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди
Видеодан кадр
Жойларда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди, дейилади ДХХ хабарида.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда, Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ҳозирда айблов эълон қилиниб, мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур мансабдор шахс муқаддам ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳибсхонада сақланаётган ушбу фуқаронинг оила-аъзолари билан учрашиши ҳамда уйидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларининг киритилиши учун рухсат бериш эвазига 400 АҚШ долари олганлиги ҳам маълум бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият