date
views 123

Хоразмда фермер хўжалиги 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Хоразмда фермер хўжалиги 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати
Хоразм вилоятида фермер хўжалиги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 3 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Урганч туманида жойлашган “М.” фермер хўжалиги ўзига қарашли бинода яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирда аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 миллиард 374 миллион сўм (2 миллион 249 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда фермер хўжалиги 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди