Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
1 март куни Наманганда хизмат қилаётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Mercedes-Benz русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасининг Тожикистон давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олгани маълум бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Таъкидланишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан тўсилган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситасига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди