Синтетик моддалар истеъмолидан кейин ўзида қандай жараёнлар содир бўлгани ҳақида шахси сир тутилишини истаган қаҳрамонлар Kun.uzʼнинг Subyektiv лойиҳасига сўзлаб берди.
Улардан бирининг таърифлашича, синтетик моддаларга ўрганиб қолиш ҳаддан ташқари озғинликка сабаб бўлади. Моддани истеъмол қилган киши умуман овқатланмаслик, қаторасига бир неча кун ухламаслик ҳолатига тушишини айтади.
“2-3 кунлаб ухламайди инсон. Орада бир кўз илиниб ҳам қолмайди, ҳатто бир ҳафтагача ухлай олмаслик мумкин. Ўзим 7 кун ухламаган инсонни кўрганман”, – дейди улардан бири.
Яна бир қаҳрамон моддани қабул қилганда оғриқ сезмайдиган бўлиб қолганини айтади.
“Қўлимни куйдирганимни фақат эртасига билардим. Оғриқ сезмайсиз. Тишимда кариес бор эди, бу модда таъсирида деяли барча жағ тишимни йўқотдим. Тишим оғригани ўзимга сезилмаган, кариес бўлаверганини билмай қолганман. Тишларимнинг нервлари ўлиб, синиб, ўзи тўкилиб тушди. 1-2 та жағ тишимни ўзим олиб ташладим, қолганлари ё синган ёки касалланиб кетган. Бу жараённи шу модда таъсирида сезмаганман”, – дейди у.
У бу модда таъсиридаги одамга ҳеч ниманинг фарқи бўлмай қолиши, ҳатто одам ўлдириш ёки ўғриликка ҳам бефарқ бўлиб қолганини айтади.
Видеода шунингдек, синтетик моддалар ички органларни том маънода емириши, миядаги нейрон ҳужайраларни бирма-бир ишдан чиқариши, бундай моддаларни истеъмол қилишнинг охири ўлим экани айтилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди